Logo

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан жазо кескин кучайтирилиши мумкин

Bugun 22:002 daqiqa

Қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар нафақат йирик жарима, балки автомобилидан ҳам вақтинча айрилиши мумкин.

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан жазо кескин кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузган ҳайдовчилар учун жавобгарлик кескин кучайтирилиши мумкин. Бу масала ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан кўриб чиқилди.

Фракция йиғилишида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Автомобилни вақтинча олиб қўйиш таклиф қилинди

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда янги «автомототранспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш» жазо чораси жорий этилади.

Айрим қўпол қоидабузарликларни содир этган шахсларнинг транспорт воситалари суд қарори асосида 6 ойдан 1 йилгача муддатга жарима майдонига жойлаштирилиши мумкин.

Вояга етмаганларга машина бошқарувини топшириш учун ҳам жазо кучайтирилиши мумкин

Лойиҳада вояга етмаган шахсга транспорт бошқаришни топшириш, ноқонуний пойгаларда иштирок этиш, тезликни кескин ошириш, маст ҳолда транспорт бошқариш каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, тезликни белгиланган меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ ошириш учун транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 26,8 миллион сўмгача жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Вояга етмаган шахсга транспорт бошқаришни топшириш оғир оқибатларга олиб келган ҳолларда эса жиноий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Пойгалар ташкил этиш тартиби ҳам белгиланмоқда

Шунингдек, йўл безорилиги, маст ҳолда транспорт бошқариш, ноқонуний пойгалар ташкил этиш ва бошқа хавфли ҳаракатларга нисбатан таъсир чораларини кучайтириш режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасида пойгалар фақат махсус ажратилган ҳудудларда, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда спорт тадбири сифатида ўтказилиши белгиланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid