Logo

Ўзбекистонда йил бошидан буён саноат корхоналари сони 2,2 мингтага кўпайди

Bugun 13:253 daqiqa

Саноат корхоналарининг бешдан бир қисми озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Беш ойда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 505,9 трлн сўмга етиб, 7,9 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда йил бошидан буён саноат корхоналари сони 2,2 мингтага кўпайди © Manba: Statistika qo’mitasi

2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра мамлакатда 62 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда деб Миллий сататистика қўмитаси хабар берди.  Қиймат январь-март ойларида 1,2 мингта, апрель-май ойларида 900 тага етган.

Фаолият тури бўйича саноат корхоналари

Статистикага кўра, мамлакатда 12,4 мингта ёки жами саноат корхоналарининг 20 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ундан кейинги ўринлар қуйидагича:

●       бошқа нометалл минерал ишлаб чиқариш –8,7 мингта;

●       кийим  ишлаб чиқариш – 6,2 мингта;

●       тайёр металл буюм ишлаб чиқариш – 5,1 мингта;

●       мебель  ишлаб чиқариш – 4,3 мингта;

●       тўқимачилик – 3,8 мингта;

●       резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчилар эса – 2,9 мингта ташкил этди.

Статистик маълумотлар саноат таркибида истеъмол бозори ва қурилиш сектори билан боғлиқ тармоқ устунлик кўрсатмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг энг катта улушни эгаллаши ички истеъмол талабининг юқорилигини акс эттирса, нометалл минерал маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарининг кўплиги мамлакатда қурилиш соҳасидаги фаоллик билан изоҳланади. Кийим ва тўқимачилик тармоқларининг юқори улуши эса Ўзбекистонда пахтани чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида

Саноатнинг ривожланиши ҳудудлар кесимида бир хил эмас. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, корхона ва ташкилотларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри (109,781та), Тошкент (54,542 та),Самарқанд (53,457 та), Фарғона (49,303та) ва Қашқадарё(44,221 та) вилоятларида жойлашган. Бу ҳудудлар ривожланган инфратузилма, логистика имкониятлари, инвестиция муҳити ҳамда истеъмол бозорига яқинлиги сабабли саноатнинг асосий марказлари ҳисобланади.

1

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 505,9 трлн сўмга етди

Корхоналар сони билан бир қаторда саноат ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсишда давом этмоқда. Статискага кўра, 2026 йил январь-май ойларида 505,9 трлн сўм санаот маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга кўпдир. Ҳудудлар кесимида саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий 128,5 трлн сўм билан етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри(81,7 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (80 трлн сўм) эгаллади.

Республика бўйича  аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 13,2 млн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича етакчилик 115,4 млн сўм билан Навоий вилоятига тўғри келмоқда. Кейинги ўринларни эса Тошкент шаҳри ( 25,6 мнл сўм) ва Тошкент вилояти ( 25,3 мнл сўм) билан қайд этилган.

 

2

 

Шунингдек, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати республика бўйича 5,9 фоизга етган. Бу борада Жиззах ( 10 фоиз), Самарқанд (7,5 фоиз).

Vaqt.uz аввалроқ 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 61 мингта саноат корхонаси фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эди.

Диёра Хабибуллаева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

 

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда йил бошидан буён саноат корхоналари сони 2,2 мингтага кўпайди | Vaqt.uz