add

Ўзбекистонликлар Туркияга кўпроқ қандай мақсадларда сафар қилмоқда?

07.12.2025 | 14:541 daqiqa

Йил бошидан бери Туркияга бораётган ўзбекистонликлар сони сезиларли ўсиб, турли мақсадларда амалга оширилган сафарлар ҳажми янги кўрсаткичларга етди.

Ўзбекистонликлар Туркияга кўпроқ қандай мақсадларда сафар қилмоқда?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ—октябр ойлари давомида 230 844 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Туркияга ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,3 минг кишига кўп бўлиб, ўсиш суръати 16,3 фоизни ташкил этди.

Маълумотлар мамлакат фуқароларининг Туркияга сафар қилишдаги қизиқиши ортганини кўрсатади. Сафарларнинг энг катта қисми сайёҳлик мақсадларига тўғри келиб, ҳисобот даврида 172,4 минг киши айнан дам олиш ва туризм учун ушбу мамлакатга борган. Бу умумий оқимнинг катта қисмини ташкил этади.

Шунингдек, 51,3 минг нафар фуқаро Туркиядаги қариндошларини йўқлаб қайтгани қайд этилган. Олий таълим имкониятлари ва ўқиш билан боғлиқ сафарлар сони 2,3 минг нафарга етган бўлса, даволаниш мақсадида сафар қилганлар 3,3 минг кишини ташкил этган. Хизмат сафари билан Туркияга йўл олган ўзбекистонликлар сони эса 1,6 минг нафар бўлди.

Аввалроқ 2025 йилнинг январ–октябр ойларида ўзбекистонликлар кўпроқ қайси давлатларга саёҳат қилгани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid