Logo

Ўзбекистоннинг Sino AI стартапи 100 минг доллар инвестиция жалб қилди

Bugun 08:001 daqiqa

HealthTech йўналишида фаолият юритувчи Ўзбекистоннинг Sino AI стартапи First Wings Ventures венчур жамғармасидан 100 минг доллар инвестиция жалб қилди.

Ўзбекистоннинг Sino AI стартапи 100 минг доллар инвестиция жалб қилди

HealthTech йўналишида фаолият юритувчи Ўзбекистоннинг Sino AI стартапи First Wings Ventures венчур жамғармасидан 100 минг доллар инвестиция жалб қилди. Бу ҳақда компания маълумотларида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу маблағ сунъий интеллект технологияларига асосланган обуна хизматини ишга тушириш ва соғлиқ ҳолатини кузатувчи смарт-браслетлар экотизимини ривожлантиришга сарфланади.

Ўзбекистонда яратилган Sino AI — даволаниш жараёнида хатолардан ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳа ҳисобланади. Унинг Telegram-боти симптомларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, лаборатория таҳлилларини шарҳлаш, шунингдек, шифокорларни топиш ва уларнинг қабулига ёзилиш имконини беради.

Овозли хабарларни таҳлил қилиш имконияти
Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида ишга туширилган бот ўзбек ва рус тилларини тушунади. Шу билан бирга, у фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини ҳам матнга айлантириб, таҳлил қилиш хусусиятига эга.

Teglar

Mavzuga oid