Logo

Президентга шеър ўқиб берган металлург қизга «Зулфия» мукофоти берилди

Kecha 22:251 daqiqa

Дилноза Примқулова давлат раҳбари билан учрашувда ўз фаолияти ҳақида гапириб, болалигидан «Зулфияхоним қизи» бўлишни орзу қилганини айтган.

Президентга шеър ўқиб берган металлург қизга «Зулфия» мукофоти берилди © Foto: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июл куни Ўзбекистон металлургия комбинатида қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарининг Бекобод шаҳрига ташрифи доирасида ўтказилган учрашувда «Ўзметкомбинат» АЖ қуюв-прокатлаш мажмуаси мутахассиси Дилноза Примқулова сўзга чиқиб, ўз фаолияти ва корхонада ёшларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида гапирган.

Шунингдек, у нутқи давомида адабиёт ва шеъриятга ихлоси баландлигини, болалигидан «Зулфияхоним қизи» бўлишни орзу қилганини айтиб, ўзи ёзган шеърни ўқиб берган.

«Қизнинг ўз ижодидан ўқиб берган шеъри, ундаги ватанпарварлик ва самимият давлатимиз раҳбарининг ҳам қалбини тўлқинлантириб юборди», — дейилади хабарда.

Примқулова Президент топшириғи билан мукофотланди

Шундан сўнг мамлакат президенти шу ернинг ўзида, истисно тариқасида, Дилноза Примқуловага «Зулфия» номидаги Давлат мукофотини топшириш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берган.

14 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Примкулова Дилноза Фарход қизини Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Teglar

Mavzuga oid