Қайси қурилиш компаниялари энг кўп солиқ қарздорлигига эга?
Ўзбекистонда 100 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзига эга қурилиш корхоналари сони қарийб 2 мингтага етди.
© vaqt.uz2026-йил 1-июн ҳолатига кўра, солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари сони 1 964 тани ташкил этган. Уларнинг жами солиқ қарзи 2,56 трлн сўмга етган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, умумий қарздорликнинг 618,6 млрд сўми ёки 24,1 фоизи энг катта солиқ қарзига эга 10 та корхона ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида энг юқори қарздорлик Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахтдаги қурилиш компанияларининг жами солиқ қарзи 817,4 млрд сўмни ташкил қилган. Кейинги ўринларда Андижон вилояти (329,1 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (304,5 млрд сўм) жойлашган.
Энг катта солиқ қарзига эга қурилиш корхоналари рўйхатида «Aziya Invest Favorit» (140,2 млрд сўм), «Aziya Invest Favorit» (102,4 млрд сўм) ва «Oqbuloq Obod Guzari» (92 млрд сўм) етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, «Tamirlash Qurish Servis» (76,7 млрд сўм), «Agro Asia Trade Service» (39,8 млрд сўм), «Grand Road Tashkent» (38,2 млрд сўм), «Usta Obid Brend» (37,9 млрд сўм), «Oltin Baliq» (33,2 млрд сўм), «National Road Invest» (29,4 млрд сўм) ва «DSK Binokor» (28,8 млрд сўм) ҳам энг йирик қарздорлар қаторига кирган.





