Logo

Қирғизистонда қалин қор туфайли кўплаб чорва моллари нобуд бўлди

Bugun 20:251 daqiqa

Норин ва Иссиқкўл вилоятларида кескин совуқ ва қалин қор туфайли кўплаб қўйлар нобуд бўлди.

Қирғизистонда қалин қор туфайли кўплаб чорва моллари нобуд бўлди © PROMEAT

Қирғизистоннинг Норин ва Иссиқкўл вилоятларидаги тоғли яйловларида қалин қор ва кескин совуқ оқибатида кўплаб майда шохли чорва моллари нобуд бўлди. Бу ҳақда мамлакат Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳайвонларнинг ўлими юқумли касалликлар билан боғлиқ эмас. Асосий сабаб сифатида об-ҳавонинг кескин совиши кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жунлари яқиндагина қирқилган қўйлар баланд тоғли яйловларга ҳайдалгани сабабли паст ҳароратга дош бера олмаган. Озуқа етказиб бериш ва утилизация ишлари
Чўпонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ҳокимият ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан узоқ яйловларга узлуксиз пичан ва озуқа етказиб берилди.

Ветеринария хизмати ҳудудда эпизоотик вазият барқарор эканини билдирган.
Ҳозирда Жети-Ўгуз туманида об-ҳаво мўтадиллашиб, қор тўлиқ эриган. Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари озуқа ташиган машиналарда аҳоли пунктларига олиб тушилмоқда. Шундан сўнг улар ветеринария-санитария талаблари асосида утилизация қилинади.

Teglar

Mavzuga oid