Қозоғистондаги заводда портлаш бўлди: жабрланганлар бор

Bugun 16:371 daqiqa

5-май куни «Казцинк» заводида чанг ушлаш қурилмаси портлаши натижасида ёнғин ва қисман қулаш содир бўлди.

Қозоғистондаги заводда портлаш бўлди: жабрланганлар бор © Videodan kadr

Бугун, 5 май куни Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск (Оскемен) шаҳридаги «Казцинк» заводида катта портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, заводлардан бирининг ҳудудида чангни ушлаб қолувчи қурилма портлаб, ундан кейин ёнғин юзага келган ва қисман қулаш содир бўлган. Ҳудудда очиқ ёнғин кузатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса оқибатида бир неча киши жабрланган. Шунингдек, эҳтимолий жабрланганларни қидириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бош вазир топшириғи

«Kaзцинк» заводидаги портлаш бўйича бош вазир Олжас Бектенов давлат органларига топшириқ берди. Бош вазир йиғилишдан олдин Экология вазирлиги ва ҳокимликка тезкор чоралар кўриш ва ҳолат бўйича унга ҳисобот беришни буюрди. Унинг таъкидлашича, бу масала унинг шахсий назоратида бўлади.

Ҳозирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жабрланганлар сони 9 нафарга етган. Уларнинг 2 нафари оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган, яна бир киши реанимацияда.

Ушбу заводда 2023-йилда ҳам ёнғин кузатилган эди. Ўшанда ёнғинда ҳалок бўлган 14 кишининг оилаларига бир миллион тенгедан берилганди.

Teglar

Mavzuga oid