Рақамли детокс ва табиат терапияси: Тузкон кўли қирғоқларида уйғонаётган баҳор — фоторепортаж
Бир гуруҳ ёшлар Жиззах вилоятидаги Айдаркўл тизимининг бир қисми бўлган Тузкон кўли ҳудудига саёҳат уюштирди. Vaqt.uz нашрининг навбатдаги фоторепортажи гаджетлар ва интернет тармоғидан холи, борлиқ ва инсон ўртасидаги очиқ мулоқотга қурилган сокин муҳитни визуал кадрлар орқали ҳикоя қилади.

Объектив нигоҳидаги бепоён адирлар яшил тус олмоқда. Кўл узра сокин парвоз қилаётган қушлар ва уфққа бош қўяётган қуёш манзараси ўзига хос эстетик композиция ҳосил қилган. Очиқ осмон остида, гулхан атрофида тайёрланган таомлар, кўнгилочар ўйинлар, ёшларни бир давра атрофига йиғган интеллектуал суҳбатлар инсоннинг табиат билан азалий бутунлигини ёдга солади.
Кенгликлар ва тилларанг шафақ фонида муҳрланган силуэтлар ана шу гўзал уйғунликни томошабинга аниқ етказиб беради. Шубҳасиз, она табиат бағридаги бундай мароқли онлар инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда янги куч, шижоат билан яшашда давом этишига ёрдам беради.






















Teglar






