Logo

«Сигирга ҳам «ЗАГС» қоғоз оламизми?» — 6-августдан кучга кирадиган янги қонун ва чорва етиштирувчилар хавотири | Фикр вақти

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда чорва молларини идентификация қилиш ва ҳисобга олишнинг янги тартиби юзасидан тарқалган хабарлар жамоатчилик ўртасида турли муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда шу йил 6-августдан «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги янги қонун кучга киради. Унга кўра, мамлакатдаги чорва ва уй ҳайвонларига ягона идентификация рақами берилиб, уларни белгиланган муддатларда электрон рўйхатга олиш ҳамда «фермадан дастурхонгача» бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини жорий этиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Бу ўзгаришлар ўз навбатида жамиятда турли хавотир ва муҳокамаларни келтириб чиқарди. Тармоқларда ҳатто «энди ҳовлимдаги сигиримга ҳам ФҲДЁ гувоҳномаси оламанми?», «мол ўлиб қолса, ўлим ҳақида ҳужжат тўғрилатаманми?» каби савол ва хавотирли муносабатларни кўплаб учратиш мумкин.

Хўш, янги тартиб чиндан ҳам чорва ҳайвонларининг «загс»дан ўтишини талаб қиладими ёки одамлар ўлган ҳайвони учун ҳам ўлим гувоҳномаси тўғрилатиши керакми? «Фикр вақти»нинг навбатдаги сонида Ҳайвонларни идентификация қилиш ва кузатиш маркази бўлим бошлиғи Ғайрат Қўзибоев билан янги тартибнинг энг муҳим жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 127

Barchasi

Mavzuga oid