Logo

Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Bugun 08:301 daqiqa

Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси битирувчиси подполковник Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинландиBaxtiyor Inoqov | © Foto: iiv

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Бахтиёр Рахимжонович Иноқов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 22 август куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Янги раҳбар бу лавозимда полковник Тимур Исмоиловнинг ўрнини эгаллади. Исмоилов 21 август куни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди.

Сессияда вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги кўрсаткичлар ҳам маълум қилинди.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида Сурхондарёдаги 723 та маҳалланинг 528 тасида, яъни 73 фоизида бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Шу билан бирга, ички ишлар ходимлари ташаббуси билан аниқланадиган жиноятлар сони 40 фоизга яхшиланган. Бироқ 28 та маҳалла ҳануз «қизил» тоифада қолмоқда.

Янги тайинланган ИИБ бошлиғига жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда хавфсизликни кучайтириш ва аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш бўйича вазифалар юклатилди.

Бахтиёр Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid