Logo

«Тошкент метрополитени» раҳбари 652 млн сўм маош олганми? Расмий изоҳ берилди

Bugun 19:582 daqiqa

Йўлдош Юсуповга кўра, бу маблағ раҳбарга бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган.

«Тошкент метрополитени» раҳбари 652 млн сўм маош олганми? Расмий изоҳ берилди © Фото: Министерство транспорта

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент метрополитени» АЖ раҳбари 2025 йил ноябрда 652 млн сўм маош олгани, шунингдек, тизимда непотизм, коррупция авж олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жамият раҳбарининг трансформация ва молия масалалари бўйича ўринбосари Йўлдош Юсупов мазкур хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Йўлдош Юсуповга кўра, бу маблағлар раҳбарнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат бўлганлиги учун жамоавий шартномада кўзда тутилган тартибда, соғлиғини тиклаш учун бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган пул ҳисобланади.

«Бу ойлик иш ҳақи эмас. Жамоа шартномасида белгиланган тартибда, соғлиғини тиклаш учун бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган ссуда маблағи ҳисобланади», — деди у.

Юсуповнинг таъкидлашича, кадрларнинг ишга олиниши, бир лавозимдан бошқасига ўтказилиши доимий назоратга олинган.

«Метрополитенда учта авлод вакиллари, яъни бобо, бобоси, адаси, ўзининг ишлаш ҳолатлари бугунги кунда мавжуд ва бу ҳолатлар бир-бирига тааллуқли бўлмаган йўналишларда фаолият олиб боради. У ўша комиссиявий ўрганилганда ҳам хулосалари мавжуд. Бўлиши мумкин, қайсидир ҳолатда, қайсидир жойда, бир хил пайтда, бир жойда ишлаган бўлиши мумкин. Лекин сизлар айтиб ўтгандек, қариндош-уруғчилик, яъни битта оила вакиллари ҳамда битта оила вакилларининг бир жойда, яъни бир-бирига топшириқ берадиган ҳамда манфаатли жойларда ишлаши мавжуд эмас», — дея қайд этди Юсупов.

Шунингдек, расмий бундай ҳолатлар махсус комиссия томонидан ўрганилганини ва манфаатлар тўқнашуви тасдиқланмаганини қўшимча қилди.

Teglar

Mavzuga oid