Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув ҳам вақтинча ўчирилади

07.09.2025 | 21:305 daqiqa

«Veolia Energy» компанияси маълумотига кўра, пойтахтда кузги профилактика ишлари сабаб 8 сетябрдан турли туман ва маҳаллаларда иссиқ сув узатилиши босқичма-босқич тўхтатиб турилади.

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув ҳам вақтинча ўчирилади
«Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур. Вазиятни тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз», дейилади хабарда. 8–12 сентябр кунлари: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза; Массивлар: Қорасув–1,2,3,4,6; Бўз–2; Феруза; Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин ва бошқалар; Массивлар: Чилонзор (5–26, 30, 31, Г9А, 20А), Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий–1,2, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори атрофи. 15–19 сентябр кунлари: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсизлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари; Массивлар: Тузел–1/4, Уйсизлар–1, Асалобод–1,2, Авиасозлар шаҳарчаси (1, 1а, 2, 3, 4); Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Нурафшон, Афросиёб ва бошқалар; Массивлар: Тс–1, 2, 4, 5, 7; Оқтепа, Чилонзор (1–5 ,7, Э, И), Қушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси. 22–26 сентябр кунлари: Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон ва бошқалар; Массивлар: Яланғоч, Тошқишлоқмач, Мавлоно Риёзий, Бўз–1, ТошГРЕС посёлкаси; Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Шифонур, Чорсу майдони ва атрофи. 29 сентябр – 3 октябр кунлари: Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Юнусобод ва бошқалар; Массивлар: Белтепа, Ибн Сино–1,2, Жорариқ, Бешқургҳон–1÷4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод (1–19), Себзор. 6–10 октябр кунлари: Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод ва бошқалар; Массивлар: Қўйлиқ–1/7, Қўйлиқ–Айланма; Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинар, Давлатобод, Дўстлик, Сергели 1–8А, Юлдуз 1–18«Водник» массиви (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир); «Қурувчи» массиви (Сергили). Маълумотларга кўра, ишлар тугагач, Тошкентнинг барча ҳудудларида иссиқ сув таъминоти қайта тикланади. Компания фуқаролардан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб, вазиятни тушунишга чақирмоқда. Аввалроқ 8 сентябрдан 10 октябргача Тошкентнинг барча туманларида ичимлик суви босими пасайиши ёки таъминотнинг вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик (https://vaqt.uz/2025/09/05/toshkentda-ichimlik-suvi-rejali-ochiriladi-royxat/).

Teglar