Туркия осмонида яна бир Эрон ракетаси зарарсизлантирилди

Мудофаа вазирлиги минтақадаги барча воқеалар «диққат билан кузатилаётгани ва баҳоланаётганини» таъкидлади.

Туркия осмонида яна бир Эрон ракетаси зарарсизлантирилди

Эрон ҳудудидан учирилган ва Туркия ҳаво ҳудудига кирган баллистик снаряд НАТОнинг Ўрта Ер денгизи шарқий қисмида жойлашган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимлари томонидан зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда маълум қилди.

«Мамлакатимиз ҳудуди ва ҳаво кенгликларига қаратилган ҳар қандай таҳдидга қарши барча зарур чоралар қатъий ва иккиланмасдан кўрилмоқда. Ҳодисанинг барча жиҳатларига ойдинлик киритиш мақсадида тегишли давлат билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Минтақадаги барча воқеалар диққат билан кузатилмоқда ва баҳоланмоқда. Миллий хавфсизлик устувор вазифадир», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 4-март куни ҳам Туркия осмонида баллистик ракета уриб туширилганди. Ўшанда ракета Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида НАТО Ҳаво ҳудудидан мудофаа (ҲҲМ) воситалари томонидан тутиб қолинган ва зарарсизлантирилган.

Teglar

Mavzuga oid