Туркманистон 2030-йилгача «тамакидан холи мамлакат» бўлмоқчи

Kecha 18:491 daqiqa

Туркманистон ҳукумати 2026–2030-йилларга мўлжалланган янги миллий дастурни тасдиқлаб, мамлакатни тамакидан холи ҳудудга айлантиришни мақсад қилмоқда.

Туркманистон 2030-йилгача «тамакидан холи мамлакат» бўлмоқчи © ТАСС

Туркманистонда 2030-йилгача мамлакатни тамакидан холи ҳудудга айлантириш бўйича янги миллий дастур қабул қилинди. Бу ҳақда ТДХ давлат ахборот агентлиги хабар берди
Ҳужжатга кўра, 2026–2030-йилларга мўлжалланган «Туркменистонни тамакидан холи мамлакатга айлантириш миллий дастури» ҳамда уни амалга ошириш режаси тасдиқланган. Дастур 2-июн куни президент Сердар Бердимухамедов томонидан имзоланган.

Дастурнинг мақсади

Дастурнинг асосий мақсади аҳолининг жисмоний ва маънавий саломатлигини яхшилаш, тамакига қарши курашиш, умр узоқлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш экани таъкидланади.
Ҳужжатга мувофиқ, вазирликлар, идоралар ҳамда Ашхобод ва Арқадағ шаҳарлари ҳокимликларига дастурни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Олдинги уринишлар

Туркманистонда бу йўналишда аввал ҳам бир неча ташаббуслар амалга оширилган: 2016-йилда сигарет ва тамаки маҳсулотлари импорти ҳамда сотуви бўйича давлат монополияси жорий этилган. 2017–2021-йилларга мўлжалланган биринчи тамакика қарши дастур қабул қилинган. Кейин эса 2022–2025 йиллар учун янги миллий дастур ишга туширилган.
Шу билан бирга, расмий мақсадларга қарамасдан, мамлакат ҳануз тамакидан тўлиқ холи давлатга айлангани йўқ.

Teglar

Mavzuga oid