Уруш сабаб Саудияда қолган ўзбекларни тақдири қандай кечади?

Яқин Шарқдаги воқеалар туфайли умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.

Минтақада юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда. Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фуқароларга ушбу ҳудуддаги давлатларга сафар уюштирмаслик, айни пайтда ўша ерларда бўлиб турган ватандошларга эса эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.

Мазкур вазиятни инобатга олган ҳолда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади. Хусусан, 2 март куни идора томонидан режалаштирилган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги умра зиёратчилари рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

«Авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида расмий манбалар орқали қўшимча ахборот берилади. Юртдошларимиздан ушбу ҳолатни тўғри қабул қилишларини ва расмий маълумотларга таяниб иш юритишларини сўраймиз», – дейилади хабарда.

Шунингдек, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришга қадар зиёратчиларни умра дастури асосида Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиш топширилган. Ушбу чеклов Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги қатновларга ҳам татбиқ этилган.

Репатриация режаси

2026 йил 2 мартдан бошлаб «Uzbekistan Airways» томонидан Жидда – Тошкент йўналишида репатриация рейслари йўлга қўйилади. Улар орқали умра дастури асосида Саудия Арабистонига жўнаб кетган Ўзбекистон фуқаролари босқичма-босқич Ватанга қайтарилади.

Авиакомпания рейслар жадвали ва ташкилий масалалар бўйича қўшимча ахборот алоҳида эълон қилинишини билдирган. Мазкур чора фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, ҳаво зарбалари берилаётган ҳудудларда кўплаб ўзбекистонлик ва бошқа фуқаролар қолиб кетган. БААдаги рейслар бекор қилиниши ва ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши оқибатида уларнинг овқатланиш ва яшаш харажатлари давлат томонидан қопланмоқда; аэропортлар ва миллий авиакомпаниялар эса йўловчиларга вақтинча турар жой, овқат-ичимликлар тақдим этиш ва рейсларни қайта брон қилиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

АҚШ–Исроил–Эрон уруши

28 февраль куни Исроил кутилмаган равишда Эронга ҳаводан зарбалар йўллади. Зарбалarнинг Эрон президенти қароргоҳи, давлат идоралари ва ядро иншоотларига етгани айтилди. Маълумотларга кўра, ўттиздан ортиқ ракета ишлатилган. Кейинчалик Исроил Мудофаа кучлари ҳужумни расман тасдиқлади ва фуқаролардан хавфсиз жойга яширинишни сўради; мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлди.

Teglar

Nozima Qarshiboyeva

Nozima QarshiboyevaMaqolalar soni: 33

Barchasi

Mavzuga oid