Logo

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди

Kecha 22:201 daqiqa

Қурилиши 2030-йилда якунланиши режалаштирилган лойиҳанинг дастлабки қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди

Қирғизистон ва Хитой ўртасида 3 та давлат ҳудудидан ўтадиган темирйўлнинг қурилиш ишлари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экономист нашри Қирғизистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.
 
Айни пайтда қурилиш майдонларида туннеллар, кўприклар ва темир йўл инфратузилмасининг бошқа элементлари қурилиши давом этмоқда. Қирғизистон томони маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш, маҳаллий қурилиш материаллари ва ускуналаридан фойдаланиш, шунингдек, тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаб қолиш бўйича экологик талаблар ва чораларга риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.
 
Музокаралар якунида томонлар қурилишни тезлаштириш ва темир йўлнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш бўйича биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олдилар.
 
Маълумот учун, темирйўл қурилиши 2024-йил 27-декабрда бошланган. 2025-йил декабрида Бишкек шаҳрида лойиҳани молиялаштириш бўйича кредит битими имзоланган. Лойиҳа доирасида 27 та туннель ва 41 та кўприк қуриш режалаштирилган. Қурилиш 2030-йилда якунланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди | Vaqt.uz