Logo

Юқори ўсиш прогнози: Глобал инқироз Марказий Осиёга хавф солмаяпти

Марказий Осиё иқтисодиётининг умумий ҳажми 2026 йилда 600 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Юқори ўсиш прогнози: Глобал инқироз Марказий Осиёга хавф солмаяпти

2026 йил март ойида Форс кўрфазидаги можаронинг кескинлашиши глобал иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатди. Нефт нархларининг ўсиши, инфляция хавфининг кучайиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашиши жаҳон бозорларида ноаниқликни оширди.

Шунга қарамасдан, Евросиё тараққиёт банки прогнозларига кўра, Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ўсиш бўйича дунёнинг энг фаол минтақаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилар қаторида

ЕОТБ баҳолашича, 2026 йилда:

Қирғизистон иқтисодиёти 10,2 фоизга;
Тожикистон иқтисодиёти 8,3 фоизга;
Ўзбекистон иқтисодиёти 7,9 фоизга;
Қозоғистон иқтисодиёти 5,5 фоизга ўсади.

Мутахассисларнинг фикрича, минтақада ўсишнинг асосий манбалари инвестициялар, ички талаб, қурилиш, саноат ва транспорт соҳаларининг ривожланиши бўлади.

Ўзбекистонда ўсиш сақланади

Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2026 йилда 7,9 фоизни ташкил этади. Кейинги йилларда ўсиш суръати маълум даражада секинлашиб, 2028 йилга келиб 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Инфляция эса босқичма-босқич пасайиши прогноз қилинмоқда:

• 2026 йил — 6,8 фоиз;
• 2027 йил — 5,7 фоиз;
• 2028 йил — 5,2 фоиз.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ҳам 13,7 фоиздан 11,2 фоизгача туширилиши мумкин.

Шу билан бирга, миллий валюта курсининг босқичма-босқич қадрсизланиши кутилмоқда.

ЕОТБ ҳисоб-китобларига кўра, доллар курси:

• 2026 йилда — 12 200 сўм;
• 2027 йилда — 12 900 сўм;
• 2028 йилда — 14 100 сўм атрофида бўлиши мумкин.

Нефт инқирози таъсири турлича бўлади

Таъкидланишича, нефт инқирозининг таъсири минтақа давлатларининг энергия ресурсларини соф экспорт ёки импорт қилувчи мамлакат эканига қараб турлича бўлади.

Қайд этилишича, Марказий Осиё иқтисодиётининг умумий ҳажми 2026 йилнинг ўзида 600 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid