Logo

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди

Bugun 11:152 daqiqa

Ўзбекистон биринчи хоними болалар онкологиясига қарши кураш ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги ҳиссаси учун эътироф этилди.

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди © uza

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевага глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчилиги учун нуфузли халқаро мукофотни топширди.

Мукофот Тошкентда ўтказилган «Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида» халқаро саммити ҳамда Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгресс доирасида берилди.

Тақдирлашда Зироат Мирзиёеванинг онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва болаларнинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини халқаро миқёсда илгари суришга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

«Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз», — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус.

Мукофот нималар учун берилади?

Мазкур халқаро мукофот 2019-йилда таъсис этилган бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижаларга эришган етакчиларнинг фаолиятини эътироф этишга қаратилган.

Аввалги йилларда мукофот давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобел мукофоти совриндорлари, таниқли олимлар ҳамда жамоат арбобларига берилган. Улар глобал эмлашни ривожлантириш, юқумли касалликларга қарши курашиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.

Teglar

Mavzuga oid