1 мартдан жарима хатларини почта орқали етказиш тўхтатилади

27.02.2026 | 16:531 daqiqa

Uzpost Ички ишлар вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома тузилмагани сабаб хизмат вақтинча бекор қилинишини маълум қилди.

1 мартдан жарима хатларини почта орқали етказиш тўхтатилади

2026 йил 1 мартдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни етказиб бериш хизмати тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти хабар берди.

Қарор ЙҲХХ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан шакллантириладиган жарима хатларини тарқатиш амалиётига тааллуқли.

Компания маълумотига кўра, хизматнинг бекор қилинишига Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Яъни почта орқали жарима хатларини етказиш бўйича ҳамкорлик ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилмаган.

Ҳозиргача йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар почта орқали юборилар, бу эса фуқароларни хабардор қилишнинг асосий каналларидан бири ҳисобланар эди. Хизматнинг тўхтатилиши жарималарни етказиш механизмларига ўзгариш киритиши мумкин.

«Ўзбекистон почтаси» ушбу масала бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилишини билдирди. Айни пайтда жарима хатларини етказишнинг янги тартиби қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Teglar

Mavzuga oid