1-майдан «Тонировка» рухсатномаси 412 минг сўм бўладими?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «тонировка» рухсатномаси 412 минг сўм бўлиши ҳақидаги хабарларга ЙҲХХ расмий баёнот бериб, амалдаги тартиб ўзгармаганини маълум қилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили маълум қилишича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ёз мавсуми учун «тонировка» рухсатномаси 412 000 сўм этиб белгилангани ҳақида тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу хабарлар расмий манбалар билан тасдиқланмаган.
«Тонировка»нинг амалдаги нархи
Амалдаги тартибга мувофиқ, транспорт воситалари ойнасини қорайтириш учун рухсатнома нархи ўзгаришсиз қолган. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 547-сон қарори асосида белгиланган бўлиб, тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараварига тенг.
Ҳозирги кунда «тонировка» рухсатномаси учун тўлов 3 миллион 296 минг сўмни ташкил этади.
Арзонлаштирилган рухсатнома лойиҳаси
Шу билан бирга, 2025 йил август ойида ёзги мавсум учун арзонлаштирилган рухсатнома жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилингани ҳақида хабарлар маълум қилинган эди. Унда Ўзбекистонда майдан августгача M1 тоифадаги (ҳайдовчилик ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган) автотранспорт воситалари учун тонировкага рухсатнома нархи арзонлашади. Бунда белгиланган тўлов 412 минг сўмни ташкил этади.
Бироқ мазкур ташаббус ҳали қонунчилик даражасида қабул қилинмаган ва амалиётга жорий этилмаган.
Фуқаролардан эса асоссиз ва текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик, фақат ишончли манбаларга таяниш сўралмоқда.





