Logo

179 миллионлик бекатлар: талабга жавоб берадими?

Bugun 10:002 daqiqa

Тошкентда янги автобус бекатлари қурилиши атрофидаги баҳслар муҳокама қилинди. Уларнинг реал қиймати очиқланди. Молиялаштириш манбалари маълум бўлди.

28 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида янги бекат мажмуалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бекатлар қурилиши нима учун айнан чипс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияга топширилгани, ҳар бир бекат учун қанча маблағ сарфланиши ва бу ишлар айнан қайси маблағ эвазига амалга оширилаётгани очиқланди.

rasm


Бекатлар қайси компания томонидан қурилмоқда?

Маълумотларга кўра, 2025 йил 28 февраль куни устав жамғармаси 100 минг сўм бўлган «EWI SNACKS» компанияси Тошкент шаҳрининг 10 туманидаги 41 та автобус бекати майдончасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича лотни ютган. Аммо турли сабабларга кўра, ҳеч бир бекат ўз вақтида топширилмаган.

2026 йилда ҳам айнан шу компания аукционда ғолиб бўлди. Биринчи босқичда инвестор ўз ҳисобидан 240 та замонавий бекат ўрнатади. Уларнинг 50 фоизи даромадли ҳудудларда, қолган 50 фоизи эса ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда жойлаштирилади.

Лойиҳа учун қайси ташкилот томонидан маблағ ажратилади?

Ғолиб томонидан бекатларни белгиланган шартларга кўра модернизация қилиш учун қуйидаги смета асосида ўртача рекламасиз бекатга 42 млн сўм, рекламали бекатга эса 114–178 млн сўмгача харажат қилинади.

Лойиҳа шаҳар бюджети ҳисобидан эмас, инвестор маблағлари асосида амалга оширилмоқда.

Дўконли бекатлар тақдири

Тошкентда 739 та дўконли автобус бекати мавжуд эди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб улар босқичма-босқич демонтаж қилина бошланди.

Бунга тадбиркорларга бекат ҳудудининг учдан бир қисмида дўкон, қолган қисмида эса ёзги ва қишки кутиш залларини ташкил этиш шарти билан ер ажратилгани, бироқ бу талабга риоя қилинмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Аммо бу ўринда бир савол туғилади: нима учун тадбиркорнинг қоидабузарлиги шу вақтгача ҳокимлик ёки бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинмаган?

Ижтимоий тармоқларда янги автобус бекатларининг иқлим шароитига мос эмаслиги кенг муҳокама қилинмоқда. Йўловчилар қуёшдан сақланиш учун бекат ичида эмас, балки унинг орқасида туришга мажбур бўлаётгани танқид қилинмоқда.

Шу боис айрим бекатларни ёпиқ шаклга ўтказиш ва уларга кондиционер ўрнатиш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

Хўш, бу борада аукцион ғолиби қандай фикрда?

Ушбу саволларга батафсил жавобни «Vaqt.uz»нинг YouTube канали орқали олишингиз мумкин.

Teglar

Nozima Qarshiboyeva

Nozima QarshiboyevaMaqolalar soni: 59

Barchasi

Mavzuga oid