add

2025 йил бюджети қарийб 41 трлн сўмга оширилди

Bugun 16:353531 daqiqa

Қўшимча харажатлар иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий дастурларга йўналтирилади.

2025 йил бюджети қарийб 41 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, 18 декабрь куни, 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади.

Mаълум қилинишича, жорий йилги бюджет харажатлари 40,9 трлн сўмга оширилади. Қўшимча маблағлар иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилади.

Сенатор Эркин Гадоевнинг таъкидлашича, 2025 йил учун бюджет харажатлари аввал тасдиқланган 281,6 трлн сўм ўрнига 322,5 трлн сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Қўшимча ажратилаётган маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланади:

6 трлн сўмдан ортиғи — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга;

2,7 трлн сўм — кўп қаватли уйларнинг иссиқлик энергияси самарадорлигини оширишга;

1,9 трлн сўм — аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга;

1,6 трлн сўм — «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига қўшимча маблағ сифатида;

3,6 трлн сўм — қишлоқ хўжалигига;

5,8 трлн сўм — марказлашган инвестиция лойиҳаларига;

4,1 трлн сўм — пенсиялар учун бюджет трансфертларига;

737 млрд сўм — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига;

435 млрд сўм — тиббий хизматларни молиялаштиришга.

Сенатор Гадоевнинг сўзларига кўра, мамлакатда пенсияларнинг ўртача миқдори 1,4 млн сўмдан 1,6 млн сўмга ошган. Ушбу ўзгариш ҳам бюджет харажатларининг сезиларли кўпайишига сабаб бўлган.

Шунингдек, давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгаришларга қарамасдан, консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаб қолинаётгани маълум қилинди.

Teglar

Mavzuga oid

2025 йил бюджети қарийб 41 трлн сўмга оширилди | Vaqt.uz