2025 йилда 2748 киши йўл қоидасини бузгани учун судланди

20.02.2026 | 15:171 daqiqa

Уларнинг 2 591 нафарига жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

2025 йилда 2748 киши йўл қоидасини бузгани учун судланди

2025 йилда Ўзбекистонда 2748 нафар шахс йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

Олий суд маълумотларига кўра, барча ҳолатлар Жиноят кодексининг 266-моддаси — «Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» бўйича кўрилган. Судланганларнинг 2591 нафарига нисбатан жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, жамоат ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Яна 157 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли равишда қўлланилган.

Ҳудудлар кесими

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам бундай ҳолатлар сони юқори бўлган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2025 йилда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. 2025 йилда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 2024 йилда қайд этилган 2 199 нафарга нисбатан бироз камайган. Шу билан бирга, ЙТҲлар натижасида 8 901 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, бу ҳам ўтган йилга нисбатан сезиларли фарқ қилмайди.

Teglar

Mavzuga oid