add

2025 йилда ўзбекистонликлар қанча миқдордаги субсидиялардан фойдаланган?

Kecha 11:151 daqiqa

2025 йилда фуқароларга тўлаб берилган субсидиялар миқдори ва ундан фойдаланганлар сони маълум қилинди. Субсидиялардан энг кўп фойдаланган ҳудуд Самарқанд вилояти бўлган.

2025 йилда ўзбекистонликлар қанча миқдордаги субсидиялардан фойдаланган?

2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича фуқароларга жами 2 трлн 118,1 млрд сўмлик субсидиялар ажратилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Шундан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал учун 20 894 кишига жами 626,8 млрд сўмлик субсидиялар ажратилди. Шунингдек, ипотека кредитлари фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун 91 932 кишига жами 1 трлн 491,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Ипотека кредитлари субсидияларидан энг кўп фойдаланган ҳудудлар қуйидагилар бўлди:

1

Самарқанд вилоятида 14 407 кишига 275,4 млрд сўмлик;

Андижон вилоятида 12 993 кишига 245,1 млрд сўмлик;

Фарғона вилоятида 12 723 кишига 232,1 млрд сўмлик субсидиялар тўлаб берилган.

Шу жумладан, ипотека кредити субсидияларидан энг кам фойдаланган ҳудуд сифатида Сирдарё вилояти қайд этилди. Сирдарёда 2 471 минг кишига 47,8 млрд сўмлик субсидия ажратилган.

Ушбу ипотека кредитлари бўйича давлат бюджетидан молиялаштирилган субсидия тўловларини энг кўп қуйидаги банклар ажратган:

«Milliy bank» — 472,2 млрд сўм;

«Ipoteka bank» — 448,7 млрд сўм;

«Biznesni rivojlantirish banki» — 322,4 млрд сўм.

2

Маълумот учун, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ипотека кредитига субсидия олиш учун ариза бериш мумкин. Ариза берувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

Teglar

Mavzuga oid

2025 йилда ўзбекистонликлар қанча миқдордаги субсидиялардан фойдаланган? | Vaqt.uz