add

Абдулазиз Оққулов туризм қўмитасига қайтди

Bugun 21:101941 daqiqa

У 2022 йил апрелидан буён Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритаётганди.

Абдулазиз Оққулов туризм қўмитасига қайтди

Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Шунингдек, Умид Рустамович Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур қўмита раиси лавозимидан озод этилган.

Абдулазиз Оққулов 1985 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2006–2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.

2017–2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018–2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020–2022 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (кейинроқ Туризм ва спорт вазири ўринбосари) лавозимларида фаолият юритган.

2022 йил апрелидент буён Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаётганди.

Teglar

Mavzuga oid

Абдулазиз Оққулов туризм қўмитасига қайтди | Vaqt.uz