Абитуриентлар учун кириш имтиҳонларида топшириладиган фанлар рўйхати тасдиқланди

Kecha 20:021 daqiqa

Бакалавриат учун 227 йўналиш бўйича абитуриентлар қайси фанлардан тест топшириши ёки касбий-ижодий имтиҳондан ўтиши кераклиги аниқ белгиланди.

Абитуриентлар учун кириш имтиҳонларида топшириладиган фанлар рўйхати тасдиқланди © Foto: podrobno.uz

2026/2027-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий-ижодий имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, рўйхат 227 та йўналишдан иборат. Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ҳужжатда таъкидланишича, таълим йўналишлари номлари ўзгарганда ёки янги йўналишлар ташкил этилганда, рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Teglar

Mavzuga oid