Logo

Alliance Pay — кўпроқ имконият, банкка камроқ ташриф

Bugun 12:503 daqiqa

Сизга маблағларингизни тезкор бошқариш, ҳисоб-китобларни осон ва қулай амалга ошириш учун самарали ечим керакми?

Alliance Pay — кўпроқ имконият, банкка камроқ ташриф

«Asia Alliance Bank» АТБ кундалик молиявий операциялар учун замонавий банк хизматларини бир жойда жамлаган Alliance Pay мобил иловасини таклиф этади.

Alliance Pay қандай ҳаётий вазиятларда банкка ташриф буюрмаган ҳолда маблағларингизни самарали бошқаришга ёрдам беришини кўриб чиқамиз.

Хорижга сафар ёки саёҳат олдидан тайёргарлик

Вазият: сиз хизмат сафари ёки саёҳатни режалаштиряпсиз. Виза расмийлаштириш учун банкдан маълумотнома, саёҳат учун эса халқаро карта, суғурта ва чет элга пул ўтказиш имконияти керак бўлиши мумкин.

Ечим: Alliance Pay орқали банк маълумотномаси ва кўчирмасини олиш, саёҳат суғуртасини расмийлаштириш, халқаро Visa ёки Mastercard картасига буюртма бериш ёхуд виртуал карта очиш мумкин.

Халқаро ўтказмалар учун ҳолатини кузатиб бориш мумкин бўлган SWIFT, Visa Direct, MoneySend, шунингдек, Туркияга пул ўтказмалари хизматлари йўлга қўйилган.

Яқинларга ва банклараро пул ўтказмалари — комиссиясиз ва қийинчиликсиз

Вазият: қариндошлар, дўстларга ёки турли банк карталари ўртасида қўшимча харажатларсиз пул ўтказиш зарур.

Ечим: Alliance Pay иловасида қуйидаги шартлар асосида комиссиясиз P2P-ўтказмалар мавжуд:

  • HUMO карталари ўртасида — ойига 100 млн сўмгача.

  • Uzcard карталари ўртасида, шунингдек, Uzcard ва HUMO ўртасида — ойига 10 млн сўмгача.

  • Asia Alliance Bank карталари ўртасида — комиссиясиз.

Бундан ташқари, илова орқали телефон рақами ёрдамида (A2A) турли банкларнинг электрон ҳамёнлари ўртасида пул ўтказиш мумкин. Пул юбориш учун қабул қилувчининг телефон рақамини киритиш ва ўз электрон ҳамёнингиз ҳисобидан бошқа банкдаги электрон ҳамёнга маблағ ўтказиш кифоя.

Коммунал тўловлар ва «Менинг уйим» функцияси

Вазият: ой охирида электр энергияси, газ, сув, интернет ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш зарур.

Ечим: «Менинг уйим» бўлимида коммунал тўловларни қулай бошқариш мумкин. Alliance Pay орқали 600 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи, жумладан, коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет ва телевидение учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Яна бир муҳим афзаллиги — коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет ва телевидение тўловлари учун 1 фоизгача кэшбэк берилади. Тўпланган кэшбэк миқдори ва унинг амал қилиш муддати бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Автомобиль, уй-жой хариди ва шошилинч молиявий эҳтиёжлар

Вазият: сиз уй ёки автомобиль сотиб олишни режалаштиряпсиз ёхуд қўшимча пул маблағларига эҳтиёжингиз бор.

Ечим: Alliance Pay орқали маблағларни тўғридан-тўғри банк картасига ўтказган ҳолда онлайн микроқарз расмийлаштириш мумкин. HUMO ойлик маош карталари эгалари учун эса банк шартларига мувофиқ, маблағларни картага қабул қилиш имконияти билан овердрафт расмийлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Агар уй-жой ёки автомобиль сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз, илова орқали банкка бормасдан ҳам ипотека ёки автокредит бўйича дастлабки скорингдан ўтиш учун ариза юборишингиз мумкин.

Барча аризалар банк томонидан белгиланган кредитлаш талаблари ва шартларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Омонатлар, валюта айирбошлаш ва металл ҳисобварақлари

Вазият: сиз банк бўлимига бормасдан жамғармаларни сақлаш, омонатлар бўйича даромад олиш ёки валюта айирбошлашни хоҳлайсиз.

Ечим: Alliance Pay орқали сўм ва валютадаги омонатларни очиш, уларни бошқариш, ҳисобни тўлдириш ҳамда танланган маҳсулот шартларига мувофиқ бошқа амалларни бажариш мумкин.

Иловада хорижий валютани банкнинг амалдаги курслари бўйича сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, саккиз турдаги хорижий валюта ўртасида бир чет эл валютасини тўғридан-тўғри бошқасига айирбошлаш имконини берувчи кросс-конверсия хизмати мавжуд.

Шунингдек, Alliance Pay орқали эгаси кўрсатилмаган металл ҳисобварақларини очиш ва қимматбаҳо металлар билан боғлиқ амалларни бевосита смартфон орқали бажариш мумкин.

Банкка бориш зарурати туғилганда

Вазият: шахсан боришни талаб қилувчи хизматдан фойдаланиш учун банк бўлинмасига мурожаат қилишингиз керак.

Ечим: Alliance Pay орқали филиалга бориш учун олдиндан талон олиб, электрон навбат хизматидан фойдаланиш мумкин. Бу ташрифни режалаштиришга ва навбатда кутиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради.

Шунингдек, Alliance Pay орқали банкоматлар ва банк офислари манзилларини топиш, PUSH-билдиришномаларни қабул қилиш ҳамда иловага ўрнатилган чат орқали банкка мурожаат қилиш мумкин.

Alliance Pay орқали молиявий маблағларингизни қулай, хавфсиз ва тезкор бошқаринг!

Alliance Pay иловасини юклаб олинг ва масофавий банк хизматларининг янада кўпроқ имкониятларини кашф этинг.

[Иловани юклаб олиш ҳаволаси]

Teglar

Mavzuga oid