
АҚШда 1,6 миллион нафар мигрант ўз ихтиёри билан депортация қилинди
Ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этганларга келгусида АҚШга қонуний равишда кириш имконияти сақлаб қолинади.

АҚШда ноқонуний бўлиб турган 1,6 миллион киши ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этди, яна 500 минг киши мажбуран депортация қилинди, дея хабар бермоқда АБC Неwс Ички хавфсизлик департаментига таяниб.
Қайд этилишича, департамент мигрантларни ихтиёрий депортацияга ундаш учун тарғиботларга миллионлаб доллар сарфламоқда. Ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этган мигрантларга 1 000 доллар пул мукофоти ва самолёт чиптаси берилади.
Ушбу ташаббус президент Доналд Трамп томонидан илгари сурилган. Президент Доналд Трамп 2024 йилги сайловолди кампанияси давомида оммавий депортацияларни амалга оширишга ваъда берган эди.
Хабарга кўра, айни пайтда АҚШ учун ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, ушлаш ва чиқариб юборишнинг ўртача қиймати 17 минг долларни ташкил этади. Шу сабабдан «ўзини депортация қилиш» муқобил ва ҳамёнбоп вариант сифатида кўрилган.





