АҚШда бензин қимматлади, аммо Тошкентда нархлар ундан ҳам юқори
АҚШда бензин нархларининг юқорилиги муҳокама қилинаётган бир пайтда, Тошкентдаги ёнилғи нархлари айрим октанларда ундан ҳам қимматроқ экани маълум бўлди.
© natemat.plИжтимоий тармоқларда АҚШда яшаётган ватандошлар бензин нархининг қимматлигини ёзмоқда. Шу ўринда АҚШ ва Ўзбекистондаги бензин нархлари солиштирилди.

16-сентябр ҳолатига кўра, Ню-Йоркда 92 октанли бензин нархи тахминан 13 минг 680 сўм, 95 октанли бензин 14 минг 920 сўм, 98 октанли бензин эса 16 минг 170 сўмга тўғри келади.
Тошкентдаги нархлар эса бундан юқори. Пойтахтдаги айрим шохобчаларда 92 октанли бензин 16 минг 500 сўм, 95 октанли бензин эса 19 минг 500 сўмдан сотилмоқда.

Шундай қилиб, 92 октанли бензин Тошкентда Ню-Йоркдагидан қарийб 21 фоиз, 95 октанли бензин эса қарийб 31 фоиз қимматроқ чиқмоқда.
Яъни АҚШда бензин нархи қимматлиги ҳақида гап кетаётган бир пайтда, Тошкентдаги айрим шохобчалардаги нархлар билан солиштирганда, Ўзбекистонда ёнилғи нархи бундан ҳам юқори.
Маълумот учун: Бензин нархларини таққослаганда яна бир муҳим жиҳат бор: АҚШдаги нархлар одатда галлон учун кўрсатилади ва бу ердаги ҳисоб-китобда галлон нархи литрга айлантирилган. Шу сабабли таққослашда валюта курси ва ёнилғининг октан даражасини ҳам ҳисобга олиш керак.





