add

АҚШдаги университетда содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди — ТИВ

Bugun 09:1912451 daqiqa

Браун университетида имтиҳонлар пайтида содир бўлган ҳужумда 2 киши вафот этган, улардан бири ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов.

АҚШдаги университетда содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди — ТИВ

АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Браун университети ҳудудида содир этилган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна саккиз нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов борлигини тасдиқлади.

«Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир», dedi ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурҳонов.

Ўзбекистонинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп журналистларга ҳодисадан хабардор эканини айтиб, ҳозирча қурбонлар учун дуо қилишдан бошқа чора йўқлигини таъкидлади. У аввал гумонланувчи ушланганини билдирган бўлса-да, кейинчалик ҳужумчи ҳануз эркинликда эканини тасдиқлади.

Ҳужум университетнинг муҳандислик ва физика факультетлари жойлашган Барус + Холли бинсининг етти қаватли иншоотида содир бўлган. Браун университети Американинг энг нуфузли университетларидан бири бўлиб, унда 7300 га яқин бакалавр ва 3000 дан ортиқ аспирант таҳсил олади.

Teglar

Mavzuga oid