add

«Asia Alliance Bank» халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоевни бренд амбассадори деб эълон қилди

Bugun 13:502 daqiqa

«Asia Alliance Bank» АТБ Ўзбекистон интеллектуал спортининг энг ёрқин вакилларидан бири — халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев бренд амбассадори этиб тайинланганини фахр билан эълон қилади.

«Asia Alliance Bank» халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоевни бренд амбассадори деб эълон қилди

Банкнинг таниқли шахматчи билан ҳамкорлиги қадриятлар бирлигини англатади: стратегик фикрлаш, қарор қабул қилишда аниқлик ва доимий такомиллашувга интилиш. Нодирбек Ёқуббоевнинг банк амбассадори сифатида танланиши истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва миллий интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришни таъкидлайди.

 

Нодирбек Ёқуббоев ҳақида.

Нодирбек Ёқуббоев (2002 йил 23 январда туғилган) — Ўзбекистон замонавий шахматининг асосий фигураларидан бири.

У уч карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2018, 2020).

2019 йилдан бери халқаро гроссмейстер саналади.

Жаҳон ўсмирлар шахмат олимпиадасида шахсий ҳисобда олтин медал соҳиби (2016).

16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби (2017).

«Ўзбекистон белгиси», «Мард ўғлон» давлат мукофотлари ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби.

Нодирбек 2026 йил бошига келиб 2691 долзарб рейтинг билан дунёнинг энг кучли шахматчилари қаторига киради ва энг йирик халқаро турнирларда, жумладан, ФИДЕ Жаҳон кубоги ва Шахмат олимпиадаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқда.

«Биз профессионал шахмат олами ва банк соҳаси ўртасида кўплаб ўхшашликларни кўрмоқдамиз. Иккала ҳолатда ҳам муваффақият олдинга юришларни ҳисоблай билиш ва масъулиятли дақиқаларда чидамлиликни сақлай билишга боғлиқ. Нодирбек Ёқуббоев истеъдод, меҳнатсеварлик ва муваффақият тимсоли бўлиб, у «Asia Alliance Bank» оиласининг бир қисмига айланганидан мамнунмиз», — дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда шахматни оммалаштириш ва банкнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қўшма ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилган.

«Asia Alliance Bank» АТБ — Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган тижорат банки бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади. Банк инновацион технологияларни фаол жорий этиб, мамлакатнинг муҳим маданий ва спорт ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.

 

Контакт ахбороти:

«Asia Alliance Bank» АТБ Матбуот хизмати

Сайт: aab.uz (https://aab.uz/)

Телефон: +998 (71) 231-60-00. Колл-марказ: 1270

Реклама ҳуқуқи асосида

Teglar

Mavzuga oid