«Asiana Airlines» авиакомпанияси Сеул–Тошкент рейсларини қайта тиклайди
30 мартдан Жанубий Кореянинг «Asiana Airlines» авиакомпанияси Сеул–Тошкент йўналишида парвозларни қайта тиклаб, ҳафтасига бир неча рейс амалга оширади.

30 мартдан бошлаб Жанубий Кореянинг «Asiana Airlines» авиакомпанияси Сеул–Тошкент–Сеул йўналишида мунтазам парвозларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълум қилди.
Маълум қилинишича, парвозлар баҳор мавсумида душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Бу йўловчилар учун қулай график яратишга қаратилган.
Шунингдек, ёз ва куз даврида рейслар сони янада оширилиб, шанба кунги қўшимча парвозлар ҳам жорий этилади.
Рейслар графиги
Рейслар кенг фюзеляжли Airbus A330-300 самолётларида амалга оширилади.
Компаниянинг ушбу йўналишдаги парвозлари ўтган йил охирида тўхтатилган эди.
«Уларнинг қайта тикланиши Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги авиация алоқаларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлади. Бу туризм, ишбилармонлик сафарлари ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади», — дейилади хабарда.
Алоқалар кенгаяди
Рейсларнинг қайта йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлайди.
Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сони ортиши йўловчилар оқимини кўпайтириши кутилмоқда.
Тошкентдан Сеулга парвозларни, шунингдек, Жанубий Кореянинг «T’way Air» ҳамда Ўзбекистоннинг «Uzbekistan Airways», «Qanot Sharq», «Centrum Air» авиакомпаниялари ҳам амалга оширади.





