БАА OPECʼдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Bugun 08:001 daqiqa

Апрел ойи охирида Амирлик Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ва OPEC+ келишувидан чиққанини эълон қилганди.

БАА OPECʼдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) OPEC ва OPEC+ ташкилотларидан чиққанидан сўнг, Араб нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OAPEC) сафини ҳам тарк этди. Бу ҳақда ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида маълум қилинди.

БААнинг ташкилотдан чиқиш қарори 1 майдан бошлаб кучга кирди. ОАПЕК Бош котибияти БААга аъзолик даврида бажарган роли ҳамда араб давлатларининг нефть ва энергетика соҳасидаги қўшма ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қўшган фаол ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охирида Бирлашган Араб Амирликлари Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEC) ва OPEC+ келишувидан чиққанини эълон қилган эди.

1968 йилда асос солинган OAPEC, нефт қазиб олиш квоталари ва нархларни белгиловчи ОПЕКдан фарқли ўлароқ, асосан аъзо давлатлар ўртасида нефть саноатининг турли иқтисодий йўналишларида ҳамкорликни таъминлаш билан шуғулланади.

БАА ташкилотни тарк этгач, унинг таркибида 10 та давлат қолди: Жазоир, Баҳрайн, Миср, Ироқ, Кувайт, Ливия, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия ва Тунис.

Teglar

Mavzuga oid