Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми уч ойда 1,8 трлн сўмга ошди

Bugun 21:071 daqiqa

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон банк тизимида кредитлар ҳажми сезиларли ўсди, бироқ муаммоли кредитлар ҳам кўпайди.

Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми уч ойда 1,8 трлн сўмга ошди

2026 йилнинг I чорагида банк тизимининг жами кредит портфели 19,3 трлн сўмга ўсиб, 623,3 трлн сўмдан ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди

Шу даврда муаммоли кредитлар ҳажми 1,8 трлн сўмга кўпайиб, қарийб 19,9 трлн сўмга етди. Бу асосан давлат банкларидаги ўсиш ҳисобига тўғри келди.

Хусусан, давлат банклари портфели 11,1 трлн сўмга ошган. Энг юқори ўсиш “Agrobank” (+5,44 трлн сўм), “Milliybank” (+2,63 трлн сўм), “Xalq banki” (+1,95 трлн сўм) ва “Aloqabank” (+1,89 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келди.

Шу билан бирга, айрим банкларда пасайиш кузатилди. Масалан, “SQB” ва “Asakabank” да кредит портфели қисқарди.

Нодавлат банклар ва бозор ҳолати Нодавлат банклар орасида “Hamkorbank”, “Hayot Bank” ва “Kapitalbank” кредитлашда фаол ўсиш кўрсатди. Бироқ “TBC Bank” ва “Orient Finans bank”да кредит қўйилмалари камайган.

Муаммоли кредитлар асосан давлат банкларида 1,46 трлн сўмга ошган. Энг катта ўсиш “SQB”, “Aloqabank” ва “Asakabank” ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, “BRB”да муаммоли кредитлар бироз камайган.

Айрим банкларда муаммоли кредитлар қисқариши ҳам кузатилди. Масалан, “Ipoteka bank”да 316 млрд сўмлик кредитлар сўндирилган. Бироқ “Anor bank” ва “Garant bank” да муаммоли кредитлар ўсган.

Шунга қарамай, умумий кредит портфели тез ўсгани сабабли муаммоли кредитлар улуши 3,19 фоиздан 2,99 фоизгача пасайган.

photo_2026-04-27_21-07-50

manba bankers.uz

Teglar

Mavzuga oid

Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми уч ойда 1,8 трлн сўмга ошди | Vaqt.uz