add

Белгия ва Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади

Kecha 20:401 daqiqa

Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки Европа давлати элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Белгия ва Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади

2026 йил 12 январ куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Белгия ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчилари билан расмий учрашувлар ўтказди. Учрашувлар доирасида дипломатлар ишонч ёрлиқларини топшириб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилди.

Белгия элчиси Эрик де Майердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида савдо, инвестиция ва бизнес соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу куни Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Гвидо де Санктис ҳам ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширди. Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни рағбатлантириш масалалари устувор йўналиш сифатида қайд этилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳар икки дипломатга мамлакатдаги фаолиятида муваффақият тилаган.

Teglar

Mavzuga oid