Бош прокурор ваъдаси, гапирилмайдиган элитар коррупция ва тишсиз" агентлик – Fikr vaqti
06.09.2025 | 23:002 daqiqa
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича таҳлилчи Қодир Қулиев ҳамда “Коррупциясиз келажак” ННТ ташкилоти раҳбари Раимжон Мирзаолимов билан шу ва бошқа саволлар атрофида гаплашдик.

Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги тантаналари арафасида турли соҳа вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди. Ўша тадбирда мамлакат Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 2 даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвонини қабул қилиб оларкан, президентга йил охиригача Ўзбекистонни маиший коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳақида ваъда берган эди.
Хўш, Ўзбекистон шароитида маиший коррупцияни батамом тугатиш бугун қанчалик имконли иш, шунингдек, Йўлдошев нега фақат маиший коррупция ҳақида гапирди, элитар коррупциячи? Бугун уларга қарши кураш учун қандай ишланмоқда-ю, яна нималарга эътибор қаратиш керак?
Видеони YouTubeʼда томоша қилинг:
👉https://youtu.be/vwmoWEHzGr4





