add

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

Kecha 14:151 daqiqa

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудудларида қор ёки ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади © Javhar Chorshanbiyeva

Дам олиш кунлари давомида Ўзбекистон ҳудудларининг катта қисмида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Жума куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +1...+6 даража илиқ, шимолда -2...-7 даража совуқ бўлади.

Шанба куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқни ташкил этади, кундузи +7...+12 илиққача кўтарилади.

Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиқни, кундузи +10...+15 даража илиқни ташкил этади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда жума куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кузатилади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат +3...+5 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Ҳарорат эртага кечаси -1 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи +9...+11 даража илиқ, якшанба куни кечаси +1...+3 даража илиқ, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid