Давлат органларида юридик хизмат ходимлари рейтинги жорий этилади

08.08.2025 | 10:003 daqiqa

Янги баҳолаш тизими юридик хизмат ходимлари масъулияти ва коррупцияга қарши экспертиза сифатини оширишга қаратилган.

Давлат органларида юридик хизмат ходимлари рейтинги жорий этилади
Адлия вазирлиги буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиёти тасдиқланди. Ушбу ҳужжат президент қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, юридик хизмат ходимлари фаолиятини самарали ва шаффоф баҳолашга хизмат қилади. Баҳолаш жараёнида қатор мезонлар асос қилинади. Жумладан, экспертиза қамрови 10 балл, аниқланган коррупция омилларининг мувофиқлиги 30 балл, барча эҳтимолий омилларни қамраб олиш даражаси 50 балл, натижаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш эса 10 балл билан баҳоланади. Адлия вазирлиги ҳар йили 20 январга қадар ушбу баҳолашни ўтказади ва натижалар асосида тегишли рейтинг тузади. Рейтингда юқори «аъло» баҳога эга бўлган ходимлар рағбатлантирилади, «қониқарсиз» баҳога тушганлар эса фаолиятини яхшилаш бўйича чоралар кўришга мажбур бўлади. Тизимнинг асосий мақсади — коррупцияга қарши экспертиза жараёнида масъулиятни кучайтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифати ва давлат органларида ҳуқуқий назорат самарадорлигини оширишдир. Бу орқали ҳуқуқий жараёнларда шаффофлик ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Teglar

Mavzuga oid