
Дунё мамлакатларининг кўмир қазиб олиш рейтинги эълон қилинди
Маълумотларга кўра, 2025 йилда бутун дунёда ишлаб чиқарилган кўмир ҳажмининг 64,1 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган.

2025 йилда дунё мамлакатларида ишлаб чиқарилган кўмирнинг асосий қисми, яъни 64,1 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, 13,1 фоизи Ҳиндистонга, 8,8 фоизи Индонезияга ҳамда қолган юқори улушлар эса АҚШ ва Россияга тўғри келди.
Жумладан, 2025 йил мобайнида Хитойда 4,8 млрд метр куб, Ҳиндистонда 685,6 млн метр куб, Индонезияда 659,3 млн метр куб, АҚШда 548,8 млн метр куб ва Россияда эса 508,1 млн метр куб кўмир қазиб олинган.
Ушбу рейтингнинг кейинги ўринларидан Австралия, Жанубий Африка, Германия, Қозоғистон ва Полша давлатлари жой эгаллаган.
Рейтингда Ўзбекистон 35-ўринни эгаллади. Унда келтирилган маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакатда кўмир қазиб олиш ҳажми 5,3 млн метр кубни ташкил этган.
Марказий Осиё давлатлари орасида кўмир қазиб олиш бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ўтган йили 118,1 млн метр куб кўмир қазиб олинган. Шунингдек, мазкур рейтингда Қирғизистон 41-ўринни ва Тожикистон эса 50-ўринни қайд этган.
Рейтингда кўмир қазиб олиш бўйича энг паст кўрсаткич Арманистонда қайд этилган. Маълумотга кўра, мамлакатда кўмир қазиб олиш ҳажми 60 метр кубни ташкил қилган.
Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда кўмир ишлаб чиқариш ҳажмининг йил сайин юқори суръатларда ўсиши қайд этилганди. Жумладан, икки йил олдинги даврда 5,7 миллион тонна, ўтган йилги ҳисобот даврида эса 7,3 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7,5 миллион тоннага етказилган.





