Logo

Дунёнинг Топ-10 спорт юлдузи 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад топди

Bugun 15:333 daqiqa

Спорт индустриясидаги энг катта пул оқимлари футбол ва баскетбол атрофида тўплангани маълум бўлди.

Дунёнинг Топ-10 спорт юлдузи 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад топди

Элит спортда даромадлар тобора кичик бир гуруҳ глобал суперюлдузлар қўлида жамланмоқда.
2025–2026-йилги спорт мавсумида дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган 10 нафар спортчиси маош, мукофот пуллари, ҳомийлик шартномалари, иштирок учун тўловлар, лицензиялаш ва бизнес фаолиятидан жами 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад олди.

Ушбу рейтинг «Forbes» маълумотлари асосида тузилган бўлиб, унда дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган 10 нафар спортчиси, шунингдек, уларнинг умумий даромади ва бу даромаднинг спорт фаолияти ҳамда спортдан ташқари манбалар ўртасидаги тақсимоти кўрсатилган.

1


Криштиану Роналду 2025–2026-йилларда 300 миллион доллар ишлади


Рейтингнинг биринчи поғонасидан ўрин олган Кристиано Роналду 300 миллион доллар миқдорида даромад олди ва мавсум давомида 200 миллион долларлик чегарадан ошган ягона спортчига айланди.
Португалиялик ҳужумчи Саудия Про-лигасидаги шартномаси орқали майдондаги фаолиятидан 235 миллион доллар, спортдан ташқари манбалардан эса яна 65 миллион доллар ишлаб топди. Бу кўрсаткич уни энг яқин рақибидан тахминан 130 миллион долларга олдинга чиқарди.
Қуйидаги жадвалда 2025–2026-йилги мавсумда энг кўп ҳақ олган 10 нафар спортчининг спорт тури, фуқаролиги ҳамда майдондаги ва майдон ташқарисидаги даромадлари алоҳида кўрсатилган.

photo_2026-06-07_15-34-22


 
Бокс юлдузи Канело Алварез 170 миллион доллар даромад билан иккинчи ўринни эгаллади. Унинг даромадининг деярли барчаси – 160 миллион доллари – рингдаги фаолияти ҳисобига тўғри келган.
Учинчи ўринни Лионел Месси 140 миллион доллар даромад билан банд этди. Унинг даромади спорт фаолияти ва спортдан ташқари манбалар ўртасида деярли тенг тақсимланган. Месси 2023-йилда Саудия Арабистони футбол лигасининг тахминан 1 миллиард долларлик таклифини рад этиб, АҚШнинг «Интер Майами»  клубига ўтишни танлагани билан ҳам машҳур.

Футбол ва баскетбол спортчилари топ-10 рейтингда устунлик қилмоқда


Рейтингда асосий улушни икки спорт тури эгаллаган.
Футболдан уч нафар спортчи – Кристиано Роналду, Леонел Месси ва Карим Бензема топ-10 га кирган.
Баскетбол ҳам худди шунча вакил билан қатнашган: Ле Брон Жеймс, Стефан Карри ва Кэвин Дурант.
Қолган тўрт ўриндан эса бокс, бейсбол, голф ва Формула-1 спорт турларининг биттадан вакили жой олган.
Миллати бўйича қаралганда, АҚШ уч нафар спортчи билан етакчилик қилган. Уларнинг барчаси NBA вакиллари ҳисобланади. Қолган спортчилар Португалия, Мексика, Аргентина, Япония, Испания, Франция ва Буюк Британия вакилларидир.
Топ-10 рўйхатидан ўрин олган барча спортчилар эркаклардир.
Спорт турига қараб даромад манбалари ҳам кескин фарқ қилади. Футбол ва баскетбол юлдузлари одатда катта маошлар билан бирга глобал реклама ва ҳомийлик шартномаларидан ҳам катта маблағ олади. Бокс ва голф каби спорт турларида эса даромаднинг асосий қисми мукофот пуллари ва мусобақалардан келади.
 
Шоҳей Оҳтанининг даромадлари деярли тўлиқ спортдан ташқари манбалар ҳисобига тўғри келади


Топ-рейтингдаги аксарият спортчилар даромадининг катта қисмини мусобақаларда иштирок этиш орқали топган бўлса, икки спортчи бу борада алоҳида ажралиб туради.
Шоҳей Оҳтани127,6 миллион доллар даромад олган, аммо шундан атиги 2,6 миллион доллари, яъни тахминан 2 фоизи спорт фаолиятидан тушган.
Бунинг сабаби шундаки, унинг «Los Angeles Dodgers» билан тузган рекорд даражадаги 700 миллион долларлик шартномасининг катта қисми кейинги йилларга қолдирилган бўлиб, асосий тўловлар 2034-йилдан бошлаб амалга оширилади. Шу боис унинг ҳозирги даромадларининг асосий қисми реклама ва ҳомийлик шартномаларидан келмоқда.
Ле Брон Жеймс ҳам шунга ўхшаш ҳолатга эга. Унинг 137,8 миллион долларлик даромадининг 62 фоизи спортдан ташқари келишувлар ҳисобига тўғри келган.
Рейтингнинг бошқа қисмида эса аксинча ҳолат кузатилади. Карим Бензема даромадининг 96 фоизини, Канело Алварез 94 фоизини ва Жон Рам 91 фоизини бевосита мусобақалар орқали ишлаб топган.

Лионел Месси эса ўрта ҳолатни намоён этган: унинг даромади маош ва тижорат фаолияти ўртасида аниқ 50/50 нисбатда тақсимланган.

Teglar

Mavzuga oid