Энг оммабоп смартфон брендлари қайси?

13.02.2026 | 18:551 daqiqa

«Apple» ва «Samsung» жаҳон мобил телефон бозорининг қарийб ярмини назорат қилмоқда.

Энг оммабоп смартфон брендлари қайси?

«Counterpoint Research)» таҳлилий компанияси смартфон ишлаб чиқарувчилар оммабоплиги бўйича янги статистикани эълон қилди. Унга кўра, 2026 йил бошига келиб мутлақ етакчи ҳануз «Apple» бўлиб қолмоқда – дунёдаги ҳар тўртинчи фаол смартфон деярли «iPhone» ҳисобланади.

Таҳлилчилар бундай натижани фойдаланувчиларнинг юқори садоқати, ривожланган iOS экотизими ва ўзаро чамбарчас боғланган сервислар билан изоҳлайди. 2025 йил кузида тақдим этилган «iPhone 17» линияси сотувлари рекорд кўрсаткичларни намоён этмоқда ва айниқса Хитой ҳамда Ҳиндистон бозорларида «iPhone 16»дан анча устун келмоқда.

Энг яқин рақобатчи «Samsung» бозорнинг сал камроқ, яъни 20 фоизга яқин улушини ушлаб турибди. Шу тариқа, ушбу икки техногигантнинг жами улуши жаҳон мобил телефон бозорининг қарийб ярмини ташкил этди.

rasm

Қолган ишлаб чиқарувчилар аудитория ҳажми бўйича анча ортда қолмоқда. «Оммавий» рейтингнинг топ-10 рўйхатига, шунингдек, «Xiaomi», «Oppo», «Vivo», «Transsion», «Huawei», «Honor», «Motorola», «Realme» ва «Google» киради. Бироқ улардан фақат охирги учтасидагина фаол қурилмалар сони ҳали 200 миллион донадан ошмаган.

Алоҳида таъкидланишича, фойдаланувчилар тобора юқори техник кўрсаткичларга эга, аммо қисқа «ҳаёт цикли»ли қурилмалардан кўра, дастурий таъминотнинг узоқ муддатли қўллаб-қувватланишига эга смартфонларни танламоқда («Apple» ва «Samsung»да – 7 йилгача).

Teglar

Mavzuga oid