Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Kecha 14:152 daqiqa

Марказий банк 2026 йил 9 феврал ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 9 феврал ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 30,8 фоизни ташкил этган бўлса, автокредитлар сегментида ўртача кўрсаткич 23,0 фоизга тенг бўлди.

Микрокредитлар

Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 30,8 фоизни ташкил этди. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткич 31,0 фоиз, ундан олдинги ҳафтада эса 31,7 фоиз атрофида бўлган. Шу тариқа, аввалги ҳафтада кузатилган енгил ўсишдан сўнг, янги ҳафтада яна пасайиш қайд этилди.

11

Энг паст микрокредит ставкаси янги ҳафтада «InFinbank»да 24,3 фоиз даражасида шаклланди. Ўтган ҳафтада энг мақбул таклиф 24,4 фоиз билан шу банк томонидан тақдим этилган эди. Шунингдек, янги ҳафтада «Trastbank» 24,8 фоиз ва «Aloqabank» 24,9 фоиз билан нисбатан қулай шартларни таклиф қилмоқда.

Ўрта сегментда «Milliy Bank» 25,5 фоиз, «BRB» 25,2 фоиз, «OFB» 26,0 фоиз ва «Asakabank» 27,2 фоиз атрофида микрокредит ажратмоқда. Юқори сегментда эса фоиз босими сақланиб, «AVO bank» 39,9 фоиз, «TBC bank» 40,7 фоиз, «Anorbank» 41,1 фоиз ва «Tengebank» 42,6 фоиз ставкаларни белгилаган.

Автокредитлар

Автокредитлар бозорида янги ҳафтада ўртача фоиз ставкаси 23,0 фоизни ташкил этди. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткич 23,4 фоиз, ундан олдинги ҳафтада эса 23,6 фоиз атрофида бўлган. Демак, кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

22

Энг паст автокредит ставкаси янги ҳафтада «Garant bank» ва «Ipotekabank» томонидан 18,0 фоиз даражасида таклиф қилинмоқда. Ўтган ҳафтада энг мақбул таклиф 17,9 фоиз билан «Garantbank»да қайд этилган эди. Шунингдек, «OFB» 21,4 фоиз, «InFinbank» 21,6 фоиз ва «BRB» 21,9 фоиз атрофида кредит ажратмоқда.

Энг юқори автокредит ставкалари янги ҳафтада «Mikrokreditbank»да 28,0 фоиз ва «Madad Invest bank»да 28,2 фоиз даражасида шаклланди. Ўтган ҳафтада ҳам ушбу банкларда ставкалар 27,5–28,0 фоиз оралиғида бўлган.

Teglar

Mavzuga oid