add

Фарғона водийсидаги метан «заправка»ларнинг чекланган иш вақти маълум бўлди

Bugun 10:551 daqiqa

29 декабр куни водий вилоятларида метан «заправка»лар 3 соат давомида ишлайди.

Фарғона водийсидаги метан «заправка»ларнинг чекланган иш вақти маълум бўлди

29 декабрь куни Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги метан газ қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан 13:00 гача ишлайди. Бу ҳақда ҳудудларнинг газ таъминоти бўйича масъул тузилмалари матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, айни кунда Андижон вилоятида мавжуд 143 та метан «заправка»нинг 136 таси тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда. Қолган қисмида эса техник ёки ташкилий сабабларга кўра вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди. Вилоят кесимида ишлаётган шохобчалар рўйхати очиқ манбаларда эълон қилинган.

Фарғона вилоятида эса жами 173 та метан газ қуйиш шохобчасидан 165 таси тўлиқ қувватда хизмат кўрсатмоқда. Масъуллар таъкидлашича, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали автотранспорт эгалари учун минимал қулайликни таъминлаш мақсад қилинган.

Наманган вилоятида мавжуд 134 та метан «заправка»нинг 130 таси тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда. Қолган қисмида эса техник ёки ташкилий сабабларга кўра вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди. Вилоят кесимида ишлаётган шохобчалар рўйхати очиқ манбаларда эълон қилинган.

Метан заправкалар иш вақтига чеклов жорий этилиши аввалроқ, 12 декабр куни бошланган эди. Ушбу қарор газ таъминотидаги вақтинчалик муаммолар билан боғлиқ экани расман маълум қилинган.

Хусусан, қўшни давлат ҳудудида газ тармоқларида юзага келган техник носозликлар оқибатида Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқарган. Бу эса ички бозорда газ тақсимоти режимини вақтинча қайта кўриб чиқишни талаб этган.

Teglar

Mavzuga oid