Фронт чизиғи ва ресурслар жанги: Ким биринчи чарчайди? | Fikr vaqti
Украинадаги уруш тўртинчи йилдирки давом этмоқда ва бугунга келиб у нафақат фронт чизиғи, балки иқтисодий ва инфратузилмавий жабҳаларда ҳам янги босқичга кирди.
Бугун Киевнинг стратегик дрон зарбалари Россия ичкарисидаги нефт заводлари ва тижорат омборларига етиб бориб, Кремлнинг ички бозорида тизимли ёқилғи инқирозини келтириб чиқармоқда. Аммо айни пайтда Донбасс фронтида вазият киритк — Россия катта мобилизациясиз ҳам олдинга силжишга ҳаракат қиляпти. Шунингдек, урушнинг энергетик ва иқтисодий оқибатлари секин аста Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда бўй кўрсата бошлади. Ҳар ҳолда сўнгги вақтларда мамлакатдаги шохобчаларда бензин нархлари сезиларли кўтарилган.
Хўш, Украинанинг ушбу курашдаги асл ғалаба формуласи нимада ўзи? Россия иқтисодиёти ҳарбий рельсда яна қанча яшай олади? Ва Ўзбекистон шимолий таъминот занжирларидаги хавфлардан қандай ҳимояланиши керак? Дастуримизнинг навбатдаги сонида сиёсатшунос Шуҳрат Расул билан айни шу мавзуларни таҳлил қиламиз.
Teglar






