Logo

«Ғишткўприк» ва «Довут ота» божхона постлари декабр ойида очилиши мумкин

Bugun 17:041 daqiqa

Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» ва «Довут ота» постлари қайта ишга туширилади. Шунингдек, Тожикистон билан чегарада яна учта постда қурилиш ишлари бошланади.

«Ғишткўприк» ва «Довут ота» божхона постлари декабр ойида очилиши мумкин © Foto: bojxona qo'mitasi

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган «Ғишткўприк» ҳамда «Довут ота» божхона постлари жорий йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек», «Фарҳод» ва «Бекобод» чегара божхона постларида ҳам янги қурилиш ишлари бошланади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Иброҳимов маълум қилди.

Отабек Иброҳимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, божхона инфратузилмаларини такомиллаштиришга қаратилган ушбу аниқ вазифалар 13-ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган.

«Шундан келиб чиқиб, кенг кўламли қурилиш тадбирлари доирасида Ғишткўприк (Қозоғистон томонидан — Жибек Жоли) ва Довут ота (Тажен) чегара божхона постларимиз яқин кунларда очилади ва тўлиқ ишга тушади», — деди Отабек Иброҳимов.

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг «Спот» нашрига аниқлик киритишича, мазкур иккита йирик чегара постининг очилиши жорий йилнинг декабр ойига мўлжалланган.

Маълумот учун, «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара пости 2025-йилнинг 5-февралидан бошлаб таъмирлаш ишлари сабабли ёпилган эди. Дастлаб ушбу жараён тўрт ой давом этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегарада «One Stop» тизимини жорий этиш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid