Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

16.02.2026 | 20:241 daqiqa

У Саида Мирзиёеванинг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари эди. Умарованинг ўрнига Президент администрацияси раҳбари ўринбосари этиб Илхом Сираджевни тайинланди.

Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Мазкур қарорга кўра, 2026 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 феврал кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида:

• кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

• маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;

• ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод этиш;

• Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказишга алоҳида эътибор берилади.

Қарорда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

Teglar

Mavzuga oid