«Humo» карталари бўйича SMS хабарномалар нархи ўзгаришсиз қолади

Bugun 10:301 daqiqa

Аввалроқ 1 майдан бошлаб «Humo» карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

«Humo» карталари бўйича SMS хабарномалар нархи ўзгаришсиз қолади

Миллий банклараро процессинг маркази «Humo» карталари орқали амалга ошириладиган операциялар учун SMS хабарномалар нархи ўзгаришсиз қолишини расман эълон қилди.

Аввалроқ 13131 қисқа рақами орқали SMS хизматларини тақдим этувчи «Octotelecom» МЧЖ 2026 йил 1 майдан бошлаб тарифлар ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Ижтимоий тармоқларда бу хабар фойдаланувчилар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, «Humo» фойдаланувчилар фикрини инобатга олиб, «Octotelecom»га амалдаги тарифларни сақлаб қолиш бўйича расмий таклиф юборди.

Қўшимча таҳлил ва музокаралар натижасида томонлар ўртасида келишувга эришилди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб 13131 рақамидан юбориладиган SMS хабарлар нархи ҳар бир хабар учун 84,2 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолади.

Мазкур қарор хизмат барқарорлигини сақлаш ва карта эгалари учун молиявий юкни оширмаслик мақсадида қабул қилингани таъкидланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid