Илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди

05.09.2025 | 21:202 daqiqa

Типратикан ҳамда илонлар қум барханларида ноқонуний сақланган.

Илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги маълумот берди. Қайд этилишича, ҳолат Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ҳамда 1-минтақавий ППХ ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида Олтиариқ туманининг «Зилҳа» маҳалласи ҳамда Бувайда туманининг «Бостон буво» маҳалласи маҳалласидаги қум барханларида ҳуқуқбузар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

Teglar

Mavzuga oid