Logo

Июл ойининг охирги ҳафтасида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Bugun 10:551 daqiqa

27–31-июл кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда +42 даражагача кўтарилади.

Июл ойининг охирги ҳафтасида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Июл ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

27–31 июль кунлари ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37...+40 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+42 даражагача бўлади. Бу июль ойининг охири учун бўлган иқлимий меъёрдан +2...+3 даражага юқоридир.

Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундузги +38...+39 даража атрофида, кечаси +23...+25 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Teglar

Mavzuga oid